Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент фармони билан Жавоҳир Синдаровга фахрий унвон ва 3 хонали хонадон берилди

Президент фармони билан Жавоҳир Синдаровга фахрий унвон ва 3 хонали хонадон берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди.

Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси - 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Киритилди: 18:15 27.11.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!