Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Президент Эрдоған Қатар Амири билан Яқин Шарқ инқирозини муҳокама қилди

Президент Эрдоған Қатар Амири билан Яқин Шарқ инқирозини муҳокама қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг 24-саммити бўлиб ўтаётган Остонада Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан учрашди.

Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бошқармаси маълумотларига кўра, етакчилар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, Фаластиндаги вазият ва Исроилнинг Ливанга таҳдидлари ҳақида гаплашган.

Президент Эрдоған Исроил тажовузининг минтақада тарқалиш хавфини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни, айниқса, ислом дунёсини кескинлашувнинг олдини олиш ва Исроилни жиловлаш учун зудлик билан биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Туркия раҳбари, шунингдек, Ғазодаги гуманитар инқирозни бартараф этиш чораларини кучайтириш ва ёрдамнинг узлуксиз етказилишини таъминлаш муҳимлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Туркия бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини оширишда давом этмоқда.

Киритилди: 14:43 04.07.2024. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!