Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

A A A
Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Бу жойда илк масжид 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

«Бу даргоҳни барпо этишга ҳисса қўшган муҳандислар, қурувчи ва безакчилар, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Масжид Андижон халқига муборак бўлсин, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Шу ерда уламо ва имом-хатиблар билан мулоқот бўлди.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

«Ҳамма жойларда муқаддас зиёратгоҳларни обод қилиш, янги масжид ва маърифат марказлари қуришга эътибор қаратяпмиз. Бундай хайрли ишларни давом эттирамиз. Мўмин-мусулмонлар бу ерга келиб, ибодатларни эмин-эркин бажариб, шукроналик билан халқимизни дуолар қилса, нур устига нур», — деди давлатимиз раҳбари.

Президент Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди (+фото)

Киритилди: 06:20 18.06.2021. Ўқилди: 4126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!