Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Президент адлия тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш чораларини маъқуллади

Президент адлия тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш чораларини маъқуллади

5 сентябр куни Шавкат Мирзиёев адлия соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган тақдимот билан танишди. Ундан сўнг фармон ва қарорлар имзоланди.

Асосий янгиликлар:
➖ 1 100 та интерактив киоск аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларга ўрнатилади;
➖ 30 турдаги ҳужжат талаб этиш бекор қилинади — масалан, никоҳланувчиларнинг тиббий кўрик натижалари ёки ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлар онлайн олинади;
➖ 2025–2027 йилларда 20 та нотариал ҳаракат босқичма-босқич онлайн тартибга ўтказилади;
➖ нотариал хизматларда шахсни аниқлаш FACE-ID орқали амалга оширилади;
➖ суриштирув, тергов ва экспертиза органлари ўртасидаги ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда юритилади;
➖ автоҳалокат жойини 3D моделлаштириш ва янги турдаги экспертизалар йўлга қўйилади;
➖ нодавлат суд экспертиза фаолияти кенгайтирилади, Суд экспертлари палатаси ташкил этилади;
➖ қонунчиликни оддий тилда шарҳлаб борувчи “Адлия ТВ” интернет саҳифаси ишга туширилади.

Киритилди: 14:12 06.09.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!