16 декабрь куни иссиқ сув таъминотининг тўхтатилиши иссиқлик станцияларида авария ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ.
Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабрь куни 2 та туманда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Шайхонтоҳур тумани: Хувайдо, Алоқа, С-27, С-28 даҳалари, Ниёзов, Боғкўча ва Аброр Ҳидоятов кўчалари.
Олмазор тумани: Вузгородок, Б-1, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний кўчаси.
"Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тахминан бугун соат 19:00 гача тикланади", - дейилади хабарда.