Бугун 14 август, 2020 йил, жума

O'ZB

Пойтахтлик 55 ёшли эркак коронавирус қурбони бўлди

Пойтахтлик 55 ёшли эркак  коронавирус қурбони бўлди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н.Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда “COVID-19” тасдиқланган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 22:49 31.07.2020. Ўқилди: 2584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!