Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Пойтахтимизда ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Пойтахтимизда ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани ҳақида хабар берилганди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Терговга қадар текширув натижасида 2016 йилда туғилган Й.М. ва Ш.У.ларнинг қўлларининг устки қисмига бурама мих (саморез)ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказгани аниқланган. Жорий йилнинг 18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан С.Р.га (2002 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов доирасида қўлига игна санчилгани айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани мазкур ишда бола манфаатлари нуқтайи назаридан ўз кузатувини давом эттириши айтилди.

Киритилди: 17:02 19.04.2024. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!