Хизматлар соҳасининг кенгайиши ва ривожланиши, миллий даромадларнинг ошишини таъминловчи ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш даражасини таъминлашнинг ҳал қилувчи омилидир. Хизматларнинг юқори сифати ва хилма-хиллиги, ходимларнинг меҳнат самарадорлигини оширади, истеъмол харажатларини камайтиради, вақтни тежалишига олиб келади ҳамда бўш вақт самарадорлигини оширади.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5 876,8 млрд. сўмга ошиб, 27 997,5 млрд. сўмга етди. Таққослама эквивалентда 2021 йилнинг январ-март ойларига (110,5 фоиз) нисбатан ўсиш суръати 119,8 фоизни ташкил этди.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, 2022 йил январ-март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 1 271,6 млрд. сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 4,5 % ини ташкил этди. Ўсиш суръати 2021 йил январ-мартга нисбатан 91,0 фоизни ташкил этган. Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми эса 2022 йилнинг январ-март ойларида 560,6 млрд. сўмни ташкил этди. Хизматларнинг умумий ҳажмида уларнинг улуши 2,0 фоизни ташкил этди.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси