Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида нарколаборатория фаолияти фош қилинди.
Хусусан, 2002 й.т. фуқаро Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, синтетик наркотиклар тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланган.
Холислар иштирокида кўздан кечириш жараёнида мазкур хонадонда “закладка” усулида тарқатиш мақсадида зип-пакетларга қадоқланган гиёҳвандлик воситалари, электрон торози, миксер, фен, шприцлар,
1000 дона бўш шаффоф пакет, 1000 дона бўш флакон ва бошқа ашёлар борлиги маълум бўлди.
Тадбир давомида ушбу манзилдан жами 3,5 кг гашиш мойи, 600 гр гашиш, 200 гр марихуана ва таркибида наркотик модда бўлган 8 дона печенье олинди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.