Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, йўлсозлик ишлари олиб борилаётгани сабабли пойтахтимизнинг Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш йўли 24 июнь куни соат 20:00 дан 25 июнь соат 10:00 га қадар ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.
"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.