Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Португалия гуманитар визалар беришни бошлайди

 Португалия гуманитар визалар беришни бошлайди

"Гуманитар визани яратиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Португалия парламенти томонидан тасдиқланди", деб ёзади Correio da Manha газетаси. Бу қонун ўз ватанида таъқибга учраган одамларга Португалияга алоҳида виза учун ариза бериш ва келганида мамлакатда сиёсий бошпана олиш имконини беради. Гуманитар визалар бериш билан боғлиқ барча тартиб-қоидалар Конституциявий ишлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади.

Қонун лойиҳасини илгари сурган “Либерал ташаббус” партияси сиёсий сабабларга кўра таъқибга учраган одамлар “хавф-хатарлар мавжуд шароитда” уйларига қайтгандан кўра, исталган мамлакатдаги Португалия элчихонасида виза олишларини таъминлаш тўғри деб ҳисоблайди.

Партия аъзоси Павел Элизаровнинг маълум қилишича, сиёсий сабабларга кўра мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган россияликлар ҳам Португалияга гуманитар виза олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Киритилди: 13:49 12.10.2024. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!