Ижтимоий тармоқларда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг маоши юзасидан турли хабарлар тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилди:
Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида бугунги кунда жами 83 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб боради. Шундан 68 нафарига бюджет ҳисобидан иш ҳақи ҳисобланади. Бугунга қадар ишчи-ходимлар ноябрь ойига қадар иш ҳақларини олган. 15 нафар ходимга хўжалик ҳисобидан июнь ойига қадар маош тайинланган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ойлик маошлар ходимнинг иш стажига қараб ҳисобланган иш ҳақидан бўлган қарздорликлар жорий йил якунига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ойлик маошлар ходимнинг иш стажига қараб ҳисобланган иш ҳақидан бўлган қарздорликлар жорий йил якунига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги томонидан ўтган 2022 йилда етиштирилган 23 минг 500 та наъматак кўчатларидан 19 минг донаси Поп тумани бўлимида рўйхатда турувчи ёшларга ажратиб берилган. Ёшларга ўзини банд қилишини таъминлаш мақсадида шартнома асосида 0.3 га ер майдони ҳам ажратилган.
Фуқаролар томонидан Ўрмон хўжалиги биносига тегишли бўлган ер майдонидан фойдаланиш тўғрисида мурожаатлар келиб тушган. Аммо тегишли тартибга кўра, мазкур мурожаатлар рад этилган.
Бугунги кунда мазкур Ўрмон хўжалиги фаолияти вилоят прократураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.