Польшада Александр Усикнинг аэропортда қўлга олинишига изоҳ беришди.
"Бу қўлга олиш эмасди, икки эркакни расмий хонага олиб бориш эди. Икки эркак йўловчилар қоидасини бузгани учун рейсдан олинганди.
Улар хавфсизлик хизмати ходимининг кўрсатмаларини бажаришдан бош тортишди. Масалани ҳал қилиш учун бизни чақиришди.
Биз уларга нима учун кета олишмаганини тушунтирдик, қоидалар билан таништирдик. Кейин эса Украина консули келди ва барчасини тушунтирди.
Шундан сўнг бу эркаклар огоҳлантирилган ҳолда, тахминан кечки соат 10 да чиқиб кетишди. Бизда бундай ҳолатлар олдин ҳам бўлган", - деди Польша чегара хизмати вакили Яцек Михайловский.