Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Польшада Россия чегараси яқинидан кирилл ёзувида бўлган дрон топилди

Польшада Россия чегараси яқинидан кирилл ёзувида бўлган дрон топилди

Мамлакатнинг шимолидаги Бартошице шаҳри яқинида, Россия чегарасидан 20 километрча узоқликда кирилл алифбосида ёзуви бўлган дрон топилди.

Onet ва RMF24 нашрлари берган маълумотга кўра, ҳарбий жандармерия ушбу номаълум объект ҳақидаги хабарни 9 май куни эрталаб олган.

Польша Мудофаа вазирлигига яқин манбаларнинг тахминича, Россия ҳарбийлари ўқув машғулотлари ўтказаётган вақтда ушбу қурилмани йўқотиб қўйган бўлиши мумкин. Терговчилар ҳозирча бу фақат хорижга тегишли дрон эканини тасдиқлашди. Дроннинг учиш масофаси чеклангани сабабли, унинг Украинадан келиб қолгани эҳтимоли истисно қилинмоқда. Кўплаб белгилар дроннинг Россиянинг Калининград вилоятидан учиб келганини кўрсатяпти, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!