Польшанинг амалдаги президенти Анжей Дуда ва мухолифат номзоди Рафал Тшасковский президент сайловларининг иккинчи босқичига ўтишди. Бундан Ipsos ўтказган экзит-полл маълумотлари дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, 28 июнда ўтган сайловларда Дуда биринчи босқичда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овозни тўплай олмаган. У учун 41,8 фоиз, унинг рақиби Тшасковскийга 30,4 фоиз сайловчилар овоз берган.
Сайловларда 11 номзод иштирок этган. Уларда иштирок этиш даражаси 62,9 фоизни ташкил қилган.
Сайловларнинг 2-босқичи 12 июлда бўлиб ўтади.
Польша давлат сайлов комиссияси расмий натижаларни 1 июлгача эълон қилишни режалаштирган