Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Польша яна Беларус орқали ноқонуний миграция ўсишини қайд этмоқда

Польша яна Беларус орқали ноқонуний миграция ўсишини қайд этмоқда

Беларус Европа Иттифоқининг шарқий чегарасига қочқинларни юборишни фаоллаштирмоқда: фақат душанба кунининг ўзида Польшада 185 марта ноқонуний чегара бузишга уриниш қайд этилган, дам олиш кунлари эса бу рақам 390 ни ташкил этди. Шу тариқа, жорий йил бошидан бери 20 583 нафар мигрантга мамлакатга кириш рад этилган.

Польша томони назоратни кучайтирмоқда — ҳарбийлар, полиция ва чегара хизматчилари жалб этилмоқда. Яқинда президент Анджей Дуда ҳам чегарадаги пунктлардан бирини бориб кўрди. Бироқ, бунга қарамасдан, мавжуд ресурслар етарли эмас. Тўсиқлар, дронлар ва қуролланган хизматчиларга қарамай, баъзи мигрантлар ҳали ҳам чегарадан ўтишга уринишмоқда — кўп ҳолларда куч ва тажовузкорлик билан.

Маълумотларга кўра, уларнинг Минскка йўллари асосан Москва, Доха, Истанбул ва Бенгази орқали ўтади. Шу манбаларга кўра, улар автобусларда чегарага олиб келинади — ҳатто тўсиқларни енгиб ўтиш учун воситалар билан. Келганларнинг аксари рус тилида сўзлашади ва улар орасида 25 дан 40 ёшгача бўлган ёш эркаклар кўпчиликни ташкил этади. Польша чегарачиларининг таъкидлашича, сўнгги вақтларда уларга нисбатан ҳужумлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Германия Ташқи ишлар вазири Александр Добриндт бу воқеаларни Беларус томонидан «Европа Иттифоқини беқарорлаштиришга қаратилган гибрид ҳужумлар» деб атади:

«Польша фақатгина ўзининг Беларус билан чегарасини эмас, балки бутун Европа Иттифоқининг ташқи чегарасини ҳимоя қилмоқда. Биз ниҳоят бундай ҳужумларга қарши самарали чоралар топишимиз керак: бундай мигрантларни Африкадаги хавфсиз учинчи давлатларга юбориш лозим. Шунда оқим тезда тўхтайди», — деди у.

Киритилди: 19:07 17.07.2025. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!