Варшава Киевга ёрдам беришда давом этишини таъминлаш учун Украина ҳукумати Степан Бандера ёдгорликларини бузиб ташлаши керак. Бу ҳақда 29 декабрь куни Польшанинг "Янги умид" партияси аъзоси Якуб Климас маълум қилди.
Климас Львовдаги Бандера ёдгорликларидан бири олдида видео суратга олди. Сиёсатчи ўз баёнотида бу миллатчи Волин қирғини учун жавобгар эканлигини эслатди.
"Польша украиналикларга Россия билан қарама-қаршиликларида молиявий ёрдам бераётганда, Украинада, хусусан, Лвовда бу жиноятчининг ёдгорликлари туришда давом этади", деб таъкидлади Климас ўз баёнотида.
Унинг фикрича, Польша ўзи ва тарихи билан ҳалол бўлишни истаса, бундай ҳолатларга йўл қўймаслиги керак. У, шунингдек, Украинадаги “бандеризм”га бутунлай барҳам беришга чақирди.
Андорралик футболчи Гийом Лопес ўзининг Facebook блогида Климаснинг баёнотини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Польша президенти Карол Навроцкий Бандера мафкурасини жиноий жавобгарликка тортиш қонунини киритган эди.