Польша Украинага Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун мўлжалланган ракеталарнинг навбатдаги партиясини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри хабар берди.
Нашрнинг ҳукумат ва ҳарбий доиралардаги манбаларига кўра, Варшава Киевга «бир нечта» Patriot ракетасини бериш ниятида.
Мазкур етказиб бериш НАТОдаги иттифоқчилар, жумладан АҚШ маъмурияти билан мувофиқлаштирилмоқда.
Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги вакиллари Польшанинг навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети қиймати 50 миллион еврони ташкил этиши ва унга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳам киришини маълум қилган эди.