Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Германия канслери Олаф Шолцни Варшавани виза беришдаги мумкин бўлган бузилишлар билан боғлиқ жанжал юзасидан танқид қилгани учун республика ички ишларига аралашишда айблади.
Бу ҳақда Полша дипломатияси раҳбари ижтимоий тармоқда ёзган.
“Германия канслери Олаф Шолцнинг яқинда қилган баёноти Полша билан яхши қўшничилик ва дўстона ҳамкорлик асоси бўлган ва Германия ҳукумати томонидан 1991-йилдаги Варшава шартномасида эълон қилинган давлатларнинг суверен тенглиги тамойилларига зиддир. Германия канслери ваколатининг Полшадаги суд жараёнларига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқ”, - деди Рау.
Полша Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Шолцнинг баёнотлари “Полша давлатининг ички ишларига ва Полшадаги сайлов кампаниясига аралашишга уринишдан далолат беради”.
“Икки томонлама яхши муносабатлар учун мен Германия канслерини Полша суверенитетини ҳурмат қилишга ва муносабатларимизга путур етказувчи баёнотлардан сақланишга чақираман”, — дея қўшимча қилди Рау.