Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Польша Россиянинг Краковдаги консуллигини ёпди

Польша Россиянинг Краковдаги консуллигини ёпди

Консулликнинг ёпилиши Россия махсус хизматларининг ҳаракатларига муносабатдир. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски маълум қилди.

“Россия махсус хизматлари томонидан “Маривилска” савдо марказига нисбатан содир этилган даҳшатли қўпорувчилик ҳаракати далиллари мавжудлиги муносабати билан мен Россия Федерациясининг Краковдаги консуллиги фаолиятига розилигимдан воз кечишга қарор қилдим”.

📌 2024-йил май ойида Варшавадаги йирик савдо маркази ва унда жойлашган 1400 га яқин дўкон ёнғинга учради. Расмийлар зудлик билан тергов бошлади, бироқ ҳозирча Москвани тўғридан-тўғри айблашдан ўзини тияди.

Польша Бош вазири Доналд Туск ҳам Х-да ёзган:

“Биз ҳозир аниқ биламизки, Варшавадаги “Marywilska ” савдо марказидаги йирик ёнғин Россия махфий хизматлари томонидан уюштирилган ўт қўйиш натижасида содир бўлган.

11 май куни Польша адлия ва ички ишлар вазирликларининг қўшма баёнотида айтилишича, жиноят содир этганликда гумон қилинганларнинг бир қисми аллақачон ҳибсга олинган.

“Уларнинг хатти-ҳаракатларини Россия Федерациясида яшовчи аниқ шахс ташкил этган ва бошқарган”, — деди иккала вазирлик.

Польша ушбу ишни тергов қилишда худди шундай қўпорувчилик ҳаракати содир бўлган Литва билан ҳамкорлик қилди. Жорий йилнинг март ойида Литва расмийлари Россия махсус хизматларининг буйруғи билан Вилнюсдаги Икеа дўконига ўт қўйган вояга этмаган украиналикка қарши айблов эълон қилди. Мукофот сифатида унга ва унинг шеригига 10 минг евро ва BMW автомобили ваъда қилинган.

Киритилди: 14:59 13.05.2025. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!