Бунга аввалроқ мамлакат бош вазир Доналд Туск томонидан Россияни 2024 йил май ойида Варшавадаги савдо марказида содир бўлган ёнғин учун айблагани сабаб бўлди.
"Marywilska савдо марказига Россия махсус хизматлари томонидан уюштирилган шармандали диверсия амалиёти юзасидан далиллар мавжуд бўлгани сабабли, мен Россия Федерациясининг Краковдаги консулхонаси фаолиятига берилган рухсатни бекор қилишга қарор қилдим", — деб ёзди Сикорский Х ижтимоий тармоғида.
Россия ТИВ вакили Мария Захарова Полшанинг мазкур қарорни "ноўрин ҳаракат" деб атади ва Москва бунга тегишли жавоб қайтаришини билдирди.