Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Польша президенти Путин билан музокарага тайёр ва Пилсудский руҳи билан маслаҳатлашмоқда

Польша президенти Путин билан музокарага тайёр ва Пилсудский руҳи билан маслаҳатлашмоқда

Польша президенти Карол Навроцкий, агар Польша хавфсизлиги унга боғлиқ бўлса, Россия етакчиси Владимир Путин билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

“Албатта, мен Польша манфаати учун ҳамма нарсани қилишга тайёрман”, деди Навроцкий Radio Zet телеканалида Путин билан мамлакат хавфсизлиги унга боғлиқ бўлса, музокара олиб борадими, деган саволга жавобан.

Польша раҳбари, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Ғарбда Россия раҳбари билан музокара олиб боришга қодир ягона шахс эканлигига ишонишини яна бир бор таъкидлади.

“Президент Дональд Трамп эркин дунёнинг Владимир Путин билан музокара олиб бориши мумкин бўлган ягона етакчисидир”, - дея таъкидлади у.

Польша президенти, шунингдек, маршал Юзеф Пилсудский (1918 йилдан 1922 йилгача қайта туғилган Польша давлатининг биринчи раҳбари) руҳи билан мунтазам суҳбатлашаётганини тан олди.

"Ҳа, биз бир-биримиз билан тез-тез, деярли ҳар куни гаплашамиз", деди Навроский Radio Zet орқали. "Кўп мавзулар бор - 1920 йилдаги Польша-Совет уруши ва Украинада уруш бошланганидан кейинги ҳозирги халқаро вазият, биз парламент ҳақида ҳам гаплашамиз", - дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Польша раҳбари бугунги Польша Пилсудский ва Папа Иоанн Павел II каби шахсларга жуда муҳтожлигини таъкидлади.

Киритилди: 19:30 30.09.2025. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!