Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати маълум қилди.
Бунинг учун Киев томонида жанг қилаётган Россия ва Беларус миллатчи отрядлари вакилларидан иборат қўпорувчилик ва развекда гуруҳи Польшага жўнатилади.
Гуруҳ Польша хавфсизлик кучлари томонидан “зарарсизлантирилгандан” сўнг, унинг аъзолари ОАВ олдида Россия ва Беларуснинг Полшадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишини “фош қиладилар”.
Ушбу провокация сценарийси Украина Бош разведка бошқармаси томонидан Польша разведка хизматлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, - дейилади хабарда.