Еврокомиссия расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Польша Россиянинг биометрик чипга эга бўлмаган хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади. Бундай паспортга эга россияликлар Польшага киритилмайди.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Польша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди.
2025 йилга келиб, бир неча Европа давлатлари биометрик чипсиз паспортга эга россияликларни ўз ҳудудига киритишни тўхтатган, айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд. Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франция, Чехия, Дания ва Исландия киради.
2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.