Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Полша NATO'нинг шарқий қанотида Россия томонидан эҳтимолий провокациялардан хавотирда

Полша NATO'нинг шарқий қанотида Россия томонидан эҳтимолий провокациялардан хавотирда


"Биз Украинадаги воқеаларни кузатяпмиз ва уруш ҳозирда Россия учун энг яхши тарзда кечмаётганини кўряпмиз. Бу Москва вазиятни янада кескинлаштиришга уриниши мумкинлигидан хавотирланиш учун асосдир", — деб баёнот берди Полша ташқи разведкаси раҳбари Павел Шота Rzeczpospolita газетасига.

Унинг фикрича, 2014 йилдаги Қрим воқеаларига ўхшаш тарзда Болтиқбўйи мамлакатларида ҳам "яшил одамчалар" (таниқлик белгилари бўлмаган ҳарбий хизматчилар) пайдо бўлиши мумкин.

Шотанинг ҳисоблашича, Россия "алянснинг реакциясини текшириб кўриш учун" мунтазам равишда "қизил чизиқлар"ни кесиб ўтмоқда.

"Бундай провокацияларнинг зарари унчалик катта эмас, алянс эса биринчи навбатда сиёсий даражада муносабат билдирмоқда, бу эса кейинги эскалацияга замин яратяпти", — дея давом этди у.

Аввалроқ Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский ҳам "сохта байроқ остидаги" эҳтимолий ҳаракатлардан огоҳлантирган эди.

"Биз Путинга у нимани режалаштираётганини билишимизни, бунга учмаслигимизни, бу мутлақо қабул қилиб бўлмас эканини ва алянс ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишимизни аниқ тушунтиришимиз керак", — деган эди у бир неча кун аввал АҚШнинг CBS телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 20:57 28.06.2026. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!