Польша ўзига ваъда қилинган МиГ-29 қирувчи самолётларини НАТОдан Польша осмонини ҳимоя қилиш кафолатларини олмасдан туриб, Украинага топширмайди.
Бу ҳақда республика президенти Анжей Дуда ўз идораси томонидан эфирга узатилган матбуот анжуманида маълум қилган.
"Бизда мутлақ кафолатлар бўлмагунча (НАТО ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш – таҳр.) биз самолётларимизни топшира олмаймиз, чунки улар бу ерда хавфсизликни таъминлаш учун керак" - деди Дуда Варшавада НАТО бош котиби Марк Рутте билан музокаралардан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Польша ва Украина мудофаа ва хавфсизлик соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди, бироқ ўшанда бош вазир Дональд Туск Зеленскийни Варшава шартнома бўйича МиГ-29 самолётларини ўтказа олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.