Польша Исроилдан тахминан 200 нафар фуқаросини эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Уларнинг жўнаб кетиши Иордания пойтахти Аммон орқали амалга оширилади, деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мосьцицкая-Дендис.
«Биз яқин соатларда тайёр бўлишимизни тахмин қиламиз. Эвакуация мамлакатда турист сифатида қолиб кетганлар ҳамда фақат қисқа муддат қолмоқчи бўлганларга тааллуқлидир», — деди Мосьцицкая-Дендис журналистларга.