Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Польша ҳукумати мамлакат ҳудудига ноқонуний кирган шахслар учун вақтинчалик бошпана бериш ҳуқуқини чеклашни режалаштирмоқда

Польша ҳукумати мамлакат ҳудудига ноқонуний кирган шахслар учун вақтинчалик бошпана бериш ҳуқуқини чеклашни режалаштирмоқда

Польша ҳукумати мамлакат ҳудудига ноқонуний кирган шахслар учун вақтинчалик бошпана бериш ҳуқуқини чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Бош вазир Дональд Тускнинг маълум қилишича, тегишли қарор тез орада қабул қилинади.

Қонун ҳукуматга ноқонуний мигрантлар учун бошпана сўраш имкониятини вақтинчалик тўхтатиш ҳуқуқини беради. Бу чеклов 60 кун давом этади, фақат мамлакатга қонуний кирган шахслар бошпана сўраши мумкин бўлади.

Польша бу чораларни асосан Белaрус орқали ноқонуний миграциянинг олдини олиш мақсадида жорий қилмоқда. Европа Иттифоқи Россия ва Белaрусни мигрантлардан "қурол" сифатида фойдаланиб, Европани беқарорлаштиришда айбламоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Варшаванинг мазкур чораларини танқид қилмоқда. Amnesty International уларни "ноқонуний" деб атаган бўлса, Human Rights Watch қонун халқаро нормаларига зид эканини таъкидлади.

Киритилди: 17:56 27.03.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!