Болтиқ денгизида сув ости инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича Болтиқбўйи қўриқчилари патруль операцияси 90 кун давом этади.
Бу ҳақда Хельсинкида бўлиб ўтган Шимолий ва Болтиқбўйи давлатлари саммитидан сўнг Польша бош вазири Дональд Туск журналистларга маълум қилди.
"Бу 90 кун бўлади, бироқ Болтиқ денгизида ҳарбий назоратни кенгайтириш ва кучайтиришнинг аниқ имконияти билан", — деди Туск.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир иштирокчи операция учун қанча жиҳоз ажратиши ҳозирча ҳал қилинмаган. Тускнинг таъкидлашича, Полша ҳарбий-денгиз кучларининг тўртта кемаси доимий равишда муҳим инфратузилмани, жумладан, Гданск порти ва Свиноустьедаги газ портини қўриқлайди.
Сешанба куни Хельсинкида бўлиб ўтган Болтиқ денгизи давлатлари саммитида НАТО Бош котиби Марк Рютте Болтиқ денгизида патруллик қилиш учун Болтиқбўйи қўриқчилари миссияси тузилганини эълон қилди.