Полшанинг Люблин водийсида Беларус билан сув чегарасида электрон тўсиқ қурилмоқда.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар ва маъмурият вазири Томаш Симоняк маълум қилди.
"Чегарада, Полша-Беларус чегарасида, Люблин водийсида жойлашган Буг дарёсида электрон тўсиқ қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Электрон қўриқлаш девори 20-июлга қадар тўлиқ тайёр бўлади. Бу чегара хавфсизлигини таъминлашда ўта муҳим восита”, — деди ташкилот раҳбари.