Украина дронлари билан боғлиқ воқеа туфайли Андрис Спрудс истеъфога чиққанидан сўнг, полковник Райвис Мелнис Латвиянинг янги мудофаа вазири бўлади. Бу ҳақда Латвия бош вазири Эвика Силиня ўз саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у аллақачон полковник Райвис Мелнисга мудофаа вазири лавозимини эгаллашни таклиф қилган ва у рози бўлган.
"Унинг Қуролли Кучлардаги аввалги хизмат тажрибаси, Лондондаги ҳарбий таълими ва ҳозирда Украинада олиб бораётган фаолияти миллий мудофаани малакали бошқаришига ишонч бағишлайди", — деб ёзди Эвика Силиня ижтимоий тармоқларда.
"Латвия ҳарбий бюджети ЯИМнинг қарийб 5 фоизигача оширилган бир вазиятда дронлар қулаши билан боғлиқ ҳодисага йўл қўйиб бўлмайди", — дея таъкидлади бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, Райвис Мелнисни бу лавозимда ҳали Сейм тасдиқлаши керак.