Нашрнинг ёзишича, Трамп Оқ уй вакилларига Хитой амалдорлари билан савдо можаросиини ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришга ваколат бермаган. Бундан ташқари, АҚШ Сенати ҳали Хитойдаги элчини тасдиқламаган, Трамп маъмурияти эса Пекин билан музокаралар учун масъул шахсни тайинламаган ва Оқ уй Хитой элчихонаси билан музокаралар юзасидан боғланмаган.
"Буларнинг барчаси яқин келажакда муаммони ҳал қилиш эҳтимолини хавф остига қўймоқда. Ёпиқ каналлар ишламаяпти, чунки президент Трамп буни хоҳламайди. Қўшма Штатлар Хитой раиси Си Жинпн билан ҳам, худди Россия раҳбари Владимир Путин билан бўлганидек, бевосита иш олиб боришни хоҳлайди", — дея фикр билдирди Барак Обама даврида Миллий хавфсизлик кенгашида Хитой, Тайван ва Монголия масалалари бўйича директор лавозимида ишлаган Раян Ҳасс.