АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони ва Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати ўртасидаги можарога тўғридан-тўғри ҳарбий аралашишдан тийилиб келмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистони АҚШдан қўшимча ҳарбий ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ Трамп маъмурияти ҳозиргача Ямандаги можарога бевосита қўшилишдан сақланиб, сулҳни сақлаш ва тўғридан-тўғри тўқнашувнинг олдини олишга уринмоқда.
Politico қайд этишича, Вашингтоннинг бу позицияси Саудия томонининг ҳарбий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги талабларига қарамай сақланиб қолмоқда.