Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Politico: Европа Иттифоқи АҚШ Гренландияга бостириб кирса, Данияни ҳимоя қилиши керак

Politico: Европа Иттифоқи АҚШ Гренландияга бостириб кирса, Данияни ҳимоя қилиши керак

Лиссабон шартномасининг 42-моддаси 7-бандига мувофиқ, бирлашмага аъзо давлатлар "ўзлари учун мумкин бўлган барча воситалар билан ёрдам беришлари ва кўмаклашишлари" керак.

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Гренландияни ҳарбий йўл билан АҚШга қўшиб олишга уриниши Европа Иттифоқи (ЕИ) тўғрисидаги Лиссабон шартномасининг иштирокчи мамлакатларнинг ўзаро мудофаасига оид қоидалари қўлланилишига олиб келади. Бу ҳақда Politico газетаси хабар бермоқда.

Шартноманинг 42-моддаси 7-бандига кўра, бирлашмага аъзо давлатлар қуролли тажовузга учраган Европа Иттифоқи мамлакатига "ўзлари учун мумкин бўлган барча воситалар билан ёрдам ва кўмаклашиш"лари шарт. Бироқ, Брюссел бошқарув мактабининг "Мудофаа ва давлат қурилиши" тадқиқот дастури раҳбари Дениел Фиоттнинг фикрича, бу қоида "ҳозирги ҳолатида маъносиз, чунки у ҳақиқий ҳарбий куч билан таъминланмаган."

Агар Дания Трампнинг Гренландияни тортиб олиш режасига қарши юридик йўл билан курашмоқчи бўлса, у Европа Иттифоқидан ёрдам сўраши керак, "гарчи бу курашда қайси давлат ғолиб чиқиши ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ бўлса ҳам," деб таъкидлайди газета.

Киритилди: 21:48 10.01.2025. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!