Сешанба оқшомида Покистон армиясининг Афғонистон шарқидаги Пактика вилоятининг чегара ҳудудларига берган зарбалари натижасида камида 51 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни Афғонистон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Ҳамдулла Фитрат маълум қилди.
"Кеча тунда Пактика вилоятининг Бармал туманида содир этилган портлашда 51 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди", — деди у Синьхуа агентлигига.
Ҳаво ҳужумлари давомида бир қанча турар-жой бинолари вайрон бўлди, дея қўшимча қилди Ҳ.Фитрат.