Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Покистоннинг терроризмдан кўрган молиявий йўқотишлари 115 миллиард долларни ташкил этди

Покистоннинг терроризмдан кўрган молиявий йўқотишлари 115 миллиард долларни ташкил этди

Покистоннинг халқаро терроризмдан кўрган тўғридан-тўғри ва билвосита молиявий йўқотишлари тахминан 115 миллиард долларни ташкил этди.

Бу ҳақда Исломобод сиёсий тадқиқотлар институтида ўтказилган семинарда Россиянинг Покистондаги элчиси Данила Ғанич айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Покистоннинг терроризмга қарши курашдаги ҳиссасини юқори баҳолайди:

“Биз биламизки, терроризмдан энг кўп зарар кўрган давлат Покистондир. Менда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, террорчилик ҳаракати натижасида 80 минг киши ҳалок бўлган. Покистоннинг иқтисодий йўқотишлари ҳақида турли баҳолар мавжуд.

Аммо уларнинг баъзиларига кўра, 2001 йилда терроризмга қарши халқаро уруш бошланганидан бери Покистон тўғридан-тўғри ва билвосита 115 миллиард долларга яқин зарар кўрган.

Киритилди: 09:34 14.09.2023. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!