Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистоннинг собиқ бош вазири қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

Покистоннинг собиқ бош вазири қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон тиббий кўрикдан ўтиш учун қамоқхонадан Shifa халқаро касалхонасига ўтказилди.

Geo телеканали хабар беришича, Покистон Олий суди илгари расмийларга Хоннинг тиббий муассасага ўтказилишини таъминлашни буюрган эди.

Унинг келишидан олдин касалхонада хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Касалхона атрофидаги ҳудудга катта миқдордаги полиция кучлари жойлаштирилди.

Февраль ойида Хоннинг адвокатлари соғлиғи сабабли уни қамоқдан озод қилиш учун ариза беришди.

2025 йил январь ойида Хон коррупция айбловлари билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг рафиқаси етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Имрон Хон 2018 йилдан бери Покистон бош вазири лавозимида ишлаган. 2022 йил апрель ойида у парламентда ишончсизлик овози билан лавозимидан четлаштирилди. 2023 йилдан бери Покистон судлари уни турли коррупция айбловлари билан бир неча бор айблаган.

Киритилди: 11:10 21.08.2026. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар