Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди

A A A
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди

Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.

Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмуни билан ўртоқлашган.

"Собиқ бош вазирнинг партияси ишни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукмга эътироз билдирмоқчи", — деб хабар бермоқда Reuters нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бош вазирлик лавозимидан четлатилган Хон, аввалроқ коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Янги ҳукм эса умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинади, унда у сайловда қатнашиши тақиқланади. Хон ўзига қўйилган барча айбловларни сиёсий мақсадларда қилинганини айтади.

Киритилди: 00:54 31.01.2024. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!