Вақти-вақти билан сув тошқинлари Ҳиндистоннинг сув омборларидан сув чиқариши туфайли юзага келди.
Қўшни Ҳиндистондаги Рави дарёсидаги сув омборларидан сувнинг назорациз оқиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан камида 224 нафар покистонлик қутқарилди.
Покистон матбуоти хабарларига кўра, Ҳиндистон томони муссон ёмғирлари фонида тўғонларини очган. Покистоннинг Панжоб вилоятининг Наровал туманида тошқинлар қайд этилди.
Сув тошқини туфайли оғир аҳволга тушиб қолган 224 киши қутқарилиб, хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.
Покистоннинг чегара ҳудудларидаги қишлоқ хўжалик ерларига жиддий зарар етказган сув оқимларининг 48 соат ичида Лаҳорга етиб бориши кутилмоқда.