Балужистон вилоятининг Кветта шаҳрида Покистон Халқ партияси (ПХП) митингида юз берган портлашда бир киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда ARY News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, митинг иштирокчиларига иккита қўл гранатаси улоқтирилган, шунингдек, М203 гранатамёти қўлланилган. Қайд этилишича, тадбир Покистон армиясининг Ҳиндистон билан можарода иштирок этиши муносабати билан ўтказилган.
"Кветтада [Балужистон] провинцияси ассамблеяси аъзоси Али Мадад Жаттак бошчилигидаги митинг бўлиб ўтаётганда портлаш содир бўлди, бир киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди," - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Жаттакнинг ўзи жабрланмаган, бироқ унинг автомобилига зарар етган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Вилоят расмийлари Жаттакка уюштирилган ҳужумни қоралаб, портлашни "қўрқоқлик ҳаракати" деб атади.