Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Покистондаги портлашда етти киши, жумладан беш нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди

Покистондаги портлашда етти киши, жумладан беш нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди

1 ноябрь куни Покистон жануби-ғарбида содир бўлган портлашда камида етти киши, жумладан, беш нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди, 23 нафари яраланди.

Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.

"Қўлбола портловчи мослама Мастунг шаҳридаги қизлар мактаби яқинида тўхтаб турган мотоциклга ўрнатилган. Портлаш полиомиелитга қарши эмлаш гуруҳига ҳамроҳ бўлиши керак бўлган полиция микроавтобусига қаратилган", - деди полиция катта бошлиғи.

Ҳалок бўлганлар орасида бир полициячи ҳам бор, яна 23 киши, жумладан, зобитлар яраланган.

Ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўз баёнотида ҳужумни қоралади.

Киритилди: Бугун 16:09. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!