Покистон Халқ партияси (ППП)нинг Белуcистон вилоятининг Кветта шаҳридаги митингида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.
Бу ҳақда ARY News телеканали манбаларга таяниб хабар берди .
Полиция маълумотларига кўра, намойишчиларга қарата иккита қўл гранатаси отилган, шунингдек, М203 гранатомётидан ҳам фойдаланилган. Қайд этилишича, тадбир Покистон армиясининг Ҳиндистон билан бўлган можародаги иштироки муносабати билан ўтказилган.
“Кветтада провинцияси ассамблеяси аъзоси Али Мадад Жаттак бошчилигидаги митинг бўлиб ўтаётган пайтда портлаш содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Жаттакнинг ўзи жабрланмаган, аммо машинаси шикастланган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Вилоят ҳукумати Жаттакга қилинган ҳужумни қоралаб, портлашни “қўрқоқлик ҳаракати” деб атади.