Покистон жанубидаги Балужистон вилоятида юз берган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ишга тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, 11 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Зарба тўлқини кучидан яқин атрофдаги автомобиллар ва дўконлар зарар кўрган. Ҳужум яқин атрофдаги ҳарбий объектни нишонга олгани тахмин қилинмоқда.
Воқеа ортидан ҳарбийлар ва ҳужумни уюштирганликда гумон қилинган қуролланган шахслар ўртасида отишма бошланган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.