Қурбонларнинг беш нафари полициячи ва саккиз нафари тинч аҳоли ҳисобланади. Бундан ташқари бир неча киши жароҳатланган
Ҳодиса 2 август куни Афғонистон билан чегарадош Хайбар-Пахтунхва провинциясида содир бўлган. Худкуш террорчи полиция бўлинмасига кириш қисмида тўхтатилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни текшираётганида портловчи мослама ишга туширилган.
Портлаш провинцияда авж олаётган зўравонликларга қарши чора кўришни талаб қилган юзлаб намойишчилар ёнида юз берган. Портлаш охирги нотиқ нутқ сўзлаётганида содир бўлиб, омма орасида саросима келтириб чиқарган.
Покистон Афғонистоннинг “Толибон” ҳукуматини чегара орқали ҳужумлар режалаштираётган жангариларга бошпана беришда айблаб келади, Кобул эса бу айбловларни рад этади.