Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Куррам туманидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида камида 4 нафар кончи тан жароҳати олди, 2 киши бедарак йўқолди.
Бу ҳақда «Express Tribune» нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 28 апрель куни туманнинг марказий қисмида содир бўлган. Портлаш натижасида 6 нафар кончи вайроналар остида қолиб кетган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Тўрт нафар кончи қутқарилиб, яқин атрофдаги шифохонага етказилган.