Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистонда икки поезд тўқнашди: камида 30 киши ҳалок бўлди

Покистонда икки поезд тўқнашди: камида 30 киши ҳалок бўлди

Душанба куни Покистон жанубида икки поезд тўқнашуви натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, қурбонлар ҳақида маҳаллий ARY News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, иккита тезюрар поезд Синд вилоятининг Готки шаҳри яқинидаги темир йўл станциялари ўртасида тўқнашган. Темир йўл вакилининг сўзларига кўра, битта поезд релсдан чиқиб кетган иккинчи поездга урилган.

Маҳаллий ҳукумат вакили, округ комиссари Усмон Абдулла тўқнашувда камида 30 йўловчи ҳалок бўлганини тасдиқлади ва яна бир неча киши вайроналар остида қолганини қўшимча қилди.

Воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келишди. Тўқнашувдан сўнг, минтақада поездлар тўхтатилган.

Киритилди: 08:40 07.06.2021. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!