Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистонда данг безгагидан вафот этганлар сони ошмоқда

Покистонда данг безгагидан вафот этганлар сони ошмоқда

Покистон жанубидаги Синд провинциясида яна уч киши данг безгагидан вафот этди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

Агентлик маълумотига кўра, маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти касалликдан вафот этганлар умумий сони 36 тага етгани ҳақида хабар қилган.

Департамент маълумотларига кўра, Ҳайдарободда 50 ёшли эркак ва 80 ёшли аёл, Карачида эса 55 ёшли аёл вафот этган.

Ўтган давр мобайнида жами 5 229 та тест ўтказилган бўлиб, шундан 774 таси ижобий натижа берган. Шу вақт ичида Синд вилоятидаги касалхоналарга 180 дан ортиқ бемор ётқизилган, 191 нафар бемор даволаниб, чиқарилган.

Киритилди: 20:05 17.11.2025. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!