Покистон шимолида 27 йўловчи бўлган автобус Ҳинд дарёсига қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Гилгит-Балтистон ҳукумати хабар берди.
Қолган йўловчилардан 12 нафари бедарак йўқолган, бир йўловчи эса жароҳатлар билан омон қолган. Ҳокимиятнинг дастлабки маълумотларига кўра, автоҳалокат тезликни ошириб бориши ва ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани туфайли содир бўлган.
Маҳаллий Geo телекомпаниясининг хабар беришича, автобус Покистоннинг Чаквал туманига кетаётган тўй кортежининг бир қисми бўлган.