Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Покистонда афғон ноқонуний муҳожирларига қарши янги рейд бошланди

Покистонда афғон ноқонуний муҳожирларига қарши янги рейд бошланди

Толибон назоратидаги Афғонистон элчихонаси маълумотларига кўра, Исломобод ва Равалпинди шаҳарларида 250 га яқин афғон фуқароси ҳибсга олинган, улар орасида Покистонда қолиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари борлар ҳам бор. Дипломатлар мамлакат расмийларини ҳибсга олишни тўхтатишга чақирмоқда ва маҳбусларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Зиё Аҳмад Такал ҳам Покистон расмийларига муҳожирларни ҳибсга олишни бас қилишни сўраб мурожаат қилган.

Куни кеча Покистон Синд вилоятидаги қамоқхоналардан уйларига қайтган яна 25 нафар афғон ноқонуний муҳожирни озод қилди.

Киритилди: 19:33 08.06.2023. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!