Покистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани туфайли Эрон билан бўлган чегарасини номаълум муддатга ёпиб қўйди.
Бу ҳақда Покистон ОАВ маълум қилган.
«Чегарани ёпиш ҳақидаги қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинди. Бу Исроилнинг ҳужумлари туфайли юзага келган беқарор вазиятга боғлиқ», — деб келтиради ОАВ расмий манбалар сўзларини.